Рўйхатга олиш йўриқномаси

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш – бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар кўчмас мулкнинг давлат реестрида рўйхатга олинадиган жараён ҳисобланади. Кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш – юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган жараённи ўз ичига олади. Рўйхатдан ўтказишнинг мақсади - бу ҳуқуқ ва унинг эгасининг мавжудлиги, ҳуқуқни чеклаш, унингбошқа шахсга ўтиши ва бекор бўлишини ҳуқуқий тасдиқлаш. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотнинг расмий манбаси бўлиб, бу ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади. Шу сабабли, доимий равишда реестрни янгилаб туриш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳар қандай ўзгаришини қайд этиш, кўчмас мулкнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказишнинг зарур жараёнларидан бири ҳисобланади.

Қонунчилик

Ушбу қўлланманинг асосий мақсадларидан бири рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мавжуд қонун ҳужжатлари қандай қўлланилишини тушунтиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат:

- “Гаров тўғрисида”ги қонун;

- “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс;

- Фуқаролик кодекси. (I-қисм), (II-қисм);

- “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонун;

- Ер кодекси;

- Уй жой кодекси;

- “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонун;

- “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун;

- “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун;

- “Ипотека тўғрисида”ги қонун;

- “Архив иши тўғрисида”ги қонун;

- “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун;

- “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун;

- “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонун;

- “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун;

- “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори (нашр этилмаган);

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5278-сон Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Давлат хизматлари тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-3662-сон Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли " Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида"ги Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3852-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон Фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарори;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари:

- 1997 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида"ги 278-сонли қарори»;

- 1998 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги 543-сонли қарори;

- 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги 492-сонли қарори;

- 2003 йил 30 октябрдаги "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 476-сонли қарори;

- 2012 йил 30 декабрдаги "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 378-сонли қарори;

- 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори;

- 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сонли қарори;

- 2014 йил 14 августдаги "Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 231-сонли қарори;

- 2014 йил 31 декабрдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 377-сонли қарори;

- 2015 йил 7 августдаги "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида"ги 232-сонли қарори;

- 2016 йил 3 июндаги ““Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 188-сонли қарори;

- 2016 йил 3 августдаги "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида"ги 251-сонли қарори;

- 2017 йил 27 февралдаги "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 106-сонли қарори;

- 2017 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 529-сонли қарори;

- 2018 йил 7 майдаги 341-сонли "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 341-сонли қарори;

- 2018 йил 18 майдаги "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 370-сонли қарори;

- 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида” 461-сонли қарори;

- 2018 йил 30 июндаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 493-сонли қарори;

- 2018 йил 29 декабрдаги "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1060-сонли қарори;

- 2019 йил 28 январдаги "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарори;

- 2019 йил 11 июндаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 478-сонли қарори;

- 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори.

 

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январ);

- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги "Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 33-сонли қарори (Адлия вазирлигида 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатга олинган);

- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2016 йил 27 апрелдаги "Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 34-сонли қарори (Адлия вазирлигида 2016 йил 24 майда 2791-сон билан рўйхатга олинган);

- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 4-сонли қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3156-сон билан рўйхатга олинган);

- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 11 декабрдаги "Давергеодезкадастр қўмитаси марказий аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ижроси ва назоратини ташкил этиш сектори тўғрисида"ги 573-сонли буйруғи (ички ҳужжат, нашр этилмаган);

- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 31 майдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг Давергеодезкадастр қўмитасига мурожаат қилиш тартиби тўғрисида"ги 342-сонли буйруғи (ички ҳужжат, нашр этилмаган).